Ўқувчиларнинг ижодини тарғиб қилиш учун махсус Телеграм-канали ишга тушди

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги ижод мактаби ўқувчиларининг ижодини тарғиб қилиш ва кенг жамоатчиликка таништириш учун махсус Телеграм-каналини ишга туширди.

    Бугунги кунда Республикамизда атоқли шоир ва адиблар номи билан фаолият юритаётган тўққизта ижод мактаби мавжуд. Булар Наманган вилоятида Исҳоқхон Ибрат, Жиззах вилоятида Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Қорақалпоғистон Республикасида Ибройим Юсупов, Қашқадарё вилоятида Абдулла Орипов, Фарғона вилоятида Эркин Воҳидов, Андижон вилоятида Муҳаммад Юсуф, Хоразм вилоятида Муҳаммад Ризо Огаҳий, Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий, Сирдарё вилоятида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти ҳамда чет тилларга ихтисослаштирилган мактаб — интернатлардир. Айни пайтда мазкур ижод мактабларида 1429 нафар адабиёт ихлосмандлари таҳсил олмоқда.

    Ижод мактаби ўқувчиларининг назм, наср ва публисистика йўналиши бўйича энг сара ижод намуналари Агентликнинг “Ижод боғидан гулдаста” номли Телеграм-каналида (ҳттпс://т.ме/ижодмактаблари) эълон қилинади.

    Мазкур Телеграм-канал орқали ўқувчиларнинг ижод намуналари билан мунтазам танишиб бориш имконияти яратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates