Ўрмон ёнғинлари оқибатида Канададаги Жаспер шаҳрининг ярми вайрон бўлди

    Кучли шамоллар туфайли аланга катта ҳудудга тез тарқалган.

    Алберта тоғликларидан 20 мингга яқин сайёҳ ва 5 мингга яқин маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди. Жаспер миллий боғи расмийлари ёнғиндан 36 минг гектар ўрмон майдони жабрланганини маълум қилди. Қўшни Британия Колумбияси штатида ҳам юзлаб ёнғинлар кузатилмоқда. Бундан ташқари, АҚШ Ғарбидаги Калифорния ва Юта штатларини ҳам ўрмон ёнғинлари қамраб олган.