Жанубий Кореяда қўниш пайтида йўловчи самолёт ҳалокатга учради

    29 декабрь, якшанба куни Жанубий Кореяда мамлакат тарихидаги йирик авиаҳалокатлардан бири содир бўлди. Бангкокдан рейсни амалга ошираётган Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти мамлакатнинг Муан халқаро аэропортига қўниш жараёнида ҳалокатга учради. Кема бортида 175 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.

    Самолёт катта тезликда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва тўсиққа бориб урилиб, бир неча бўлакка бўлиниб ва ёниб кетган. Қутқариш операцияси бошланганидан бир неча соат ўтиб, оловни ўчиришга муваффақ бўлинган, деб ёзади «Газета.ru».

    Сўнги маълумотларга кўра, қутқариб қолинган икки нафар шахсдан бошқа бортдаги барча йўловчилар ҳалок бўлган.

    Дастлабки маълумотлар қўниш пайтида шассиларнинг очилмай қолишини сабаб қилиб кўрсатяпти, деб хабар беради Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлиги. Экспертларнинг тахминига кўра техник носозлик ёки қушлар билан тўқнашув сабаб бўлиши мумкин ва бу самолётни учиш-қўниш йўлагида бошқариш имкониятининг йўқолишига олиб келган бўлиши мумкин. Ҳалокатнинг аниқ сабаби воқеа жойидан топилган борт «қора қутиси»даги ёзувларнинг таҳлилидан сўнг аниқ бўлади.

    Маҳаллий ҳокимият ҳодисага муносабатини билдирди. Жанубий Корея Президента вазифасини вақтинча бажарувчи Чхве Сан Мок барча мавжуд ресурсларни жабрланганларга ёрдам кўрсатишга жалб этишга ҳамда қутқарув ишларини олиб боришга чақирди. Фалокат юз берган жойга 80 нафардан зиёд ўт ўчирувчилар ва 180 ҳарбийлар юборилган. Улар эҳтимол тирик қолган йўловчиларни излаб топиш ва авария оқибатларини бартараф этиш билан машғул бўлган.

    Ҳукумат фожиа сабабини аниқлаш ҳамда бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди. Қутқарув ишлари давом этяпти, халқаро экспертлар эса техник ва эксперт ёрдамини кўрсатиш мақсадида суриштирувда иштирок этишга тайёр.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates