Марказий Осиёда йирик наслли паррандачилик хўжалиги барпо этилмоқда

    Агросектор 24 сентябр 2020 4153

    Ўрта Чирчиқ тумани “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ “Ўрта Чирчиқ парранда фабрикаси” 2019 йилда “Новобод наслли парранда” фермер хўжалиги томонидан сотиб олинган эди.

    Ҳозирги кунда фермер хўжалигининг 50 гектарли ер майдонида парранда боқиш учун мўлжалланган 63 та цехлар мавжуд.

    — 2020-2021 йилларда ташландиқ ҳолга келиб қолган собиқ фабрика цехларини босқичма-босқич замонавий технологиялар асосида капитал реконструкция қилинмоқда. Ҳар бир босқичда 15 тадан цехлар ишга туширилмоқда. Ҳозирги кунда 30 та цехга Хитойнинг “Big herdsman” корхонасининг технологиялари олиб келиниб ўрнатилди. Бу технология тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, паррандага овқат ва сув беришдан ташқари цех ичидаги ҳароратни ҳам бир меъёрда туришини ҳам таъминлайди. Шунингдек, Венгрия давлатидан ROSS-308 наслчилик жўжаларини ҳам олиб келдик дейди, — корхона раҳбари Рустам Саидов.

    Яқин келажакда 3-босқич цехлари ишга тушгандан сўнг, хўжаликда 330 минг бош наслли она товуқ боқилиб, 40 миллион донадан ортиқ инкубацион тухум ишлаб чиқарилади. Бу эса нафақат Марказий Осиёда балки, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги энг катта наслчилик хўжаликларидан бири бўлади. Маҳсулотларимизни фақатгина маҳаллий паррандачилик, жўжа етиштирувчи хўжаликларига шунингдек, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистонга ҳам етказиб берилмоқда дейди суҳбатдошимиз.

    Ҳозирги кунда корхонада 96 нафар ходим ишламоқда. 3-босқич цехлари ишга тушиши билан ишчилар сони 160 нафарга ошади.

    Айни кунларда 15 та цехнинг ҳар бирида 6500 зотдор наслли она товуқ ва 600 тадан хўрозлар бўлиб, инкубацион тухумлар олинмоқда. Қолган 15 та цехда эса зотли она товуқлар парваришланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates