Ўсимликлар карантини тизимидаги аҳвол қониқарлими?

    Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистондан карантин остидаги 1,4 миллион тонна юк экспорт қилинган, уларга 114,1 минг дона жаҳон андозаларидаги халқаро фитосанитар сертификатлар берилган. Мамлакат бўйича эса 67 минг 405 дона ички фитосанитар сертификати расмийлаштирилган.

    Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари Иброҳим Эргашевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоларига берган ахборотида айтилган.

    Шунингдек, ахборотда ўтган 8 ойда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жами 4,8 миллион метр куб зарарсизлантириш (фумигация) ҳамда 5,7 миллион метр квадрат ҳажмда нам ишлов бериш ишлари олиб борилгани маълум қилинган. Хорижий мамлакатлардан юртимизга уруғларни, ўсимликларни, кўчатларни ва уларнинг қисмларини олиб келишда карантин рухсатномасининг 19 минг 211 донаси импорт учун ва 1670 донаси транзит учун расмийлаштирилган. Чет эллардан 2,4 миллион тонна карантин остидаги юклар олиб келиниб, карантин назоратидан ўтказилган.

    Депутатлар тизимдаги муаммоларга эътибор қаратди. Таъкидланганидек, маҳсулотларни етиштиришда зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш сифати қониқарсиз, дала ва боғларга агроном мутахассислар жалб қилинмаяпти, маҳсулотларни экспорт қилишда махсус саралаб колибрлаш, қадоқлаш ва маркировкалаш технологиялари ҳолати талабга жавоб бермайди. Яъни, ҳануз эскича тизимда – зарарланган ёғоч қутиларга юклаб, тўғридан-тўғри экспортга юборилмоқда.

    Депутатлар тизимда кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш мақсадида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, баркод (кодлашган) тизимини жорий қилиш, маҳсулотларни махсус қадоқлаш цехлари ёрдамида тайёрлаш бўйича таклифларини айтди.

    Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев соҳа масъуллари олдига товарларни халқаро фитосанитария талаби асосида тайёрлаш учун маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш, “Даладан экспортгача” тамойили бўйича тўлиқ ишлашни таъминлаш, хусусий клиника ва биолабораторияларни кўпайтириш, 1 декабрга қадар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси маълумотлар базасини божхона органларининг “Ягона дарча” электрон тизимига тўлиқ интеграция қилиш вазифасини қўйган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates