“Осиё болалари-2022”да муносиб иштирок этган ҳамюртларимиз тантанали кутиб олинди

    Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида 13 кун давом етган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари якунланди.

    Мамлакатимизнинг 174 нафар спортчиси VII “Осиё болалари” ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

    Спортчиларимиз мусобақада 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза, жами 114 та медал жамғарди.

    8 август куни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон спорт делегацияси тантанали кутиб олинди.

    Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Aвазжон Каримов, вазир ўринбосари Мурод Исмоилов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Сакен Полатов, спортчиларнинг ота-оналари ва ОAВ ходимлари иштирок этди.