Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Сзин Лисюн билан учрашув бўлиб ўтди

    Инвестициялар 10 март 2023 1361

    Жорий йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Сзин Лисюн бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Учрашувда ҳозирги вақтда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Банк раҳбарияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларни юқори баҳолади ва ОИИБ Ўзбекистон билан ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёрлигига ишонтирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Банк маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштириш ҳажми изчил ўсиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасидаги Қўшма декларация»ни имзоладилар, унда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида 2023-2026 йиллар учун уч йиллик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Дастур энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишни қамраб олади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates