Осиё очиқ чемпионатида терма жамоамиз вакиллари 2-ўринни қўлга киритди

    Жорий йилнинг 7-10 сентябрь кунлари Ливаннинг Байрут шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

    Мусобақада терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

    Вакилларимиз 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза – жами 11 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 22 давлат орасида 2-ўринни эгаллади.

    Ғолиб спортчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келди.

    Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари ходилари ва кенг жамоатчилик катта тантана билан кутиб олди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates