Ота-онанинг оёғини ювиб, сувини ичиш тўғрими?

    Ижтимоий ҳаёт 16 август 2023 1733

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ушбу саволга жавоб берди.

    Ижтимоий тармоқларда бир видеога кўзим тушиб қолди. Унда бир йигит онасини оёғи ювилган сувни қўлларига олиб ичаётгани акс этган. Шу иш шариатда жоизми?

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

    — Динимизда ота-онани рози қилиш катта савоб ҳисоблансада, уларнинг оёғини ювилган сувни ичиб, уни ҳаммага кўз-кўз қилиш жоиз эмас . Чунки, бу биринчидан динда ғулув (чуқур) кетиш саналади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида огоҳлантириб, шундай деганлар: «Динда ғулув (чуқур) кетишдан сақланинг. Зеро, сизлардан олдингиларни фақатгина динда ғулувга кетишлари ҳалок қилгандир» (Имом Насоий, Ибн Можа ва Аҳмадлар ривояти).

    Иккинчидан, бу ишда риё белгилари бор. Яъни мўмин одам ҳар бир амалини холис Аллоҳ учун қилиб, имкон қадар бошқалардан яшириши лозим. Акс ҳолда қилган амалининг савобидан маҳрум бўлади. Энг ёмони баъзилар мана шундай ножоиз ишни қилиб, камига суратга ҳам олдириб тарқатмоқдалар. Натижада бошқалар бу ишлар жуда улуғ амал экан, деб ножоиз ишларни ибодат даражасига кўтариб юбормоқда. Кўр-кўрона эргашиб кетмоқдалар.

    Имом Раббоний қуддиса сирруҳу «Мактубот»да айтадилар: «Бирор амал шариат кўрсатмасига мувофиқ бўлсагина Ҳақ таоло ҳузурида мақбул бўлади. Аксинча бўлса, Аллоҳ таоло рози бўлмаган иш ҳисобланади. Қандай қилиб Аллоҳ рози бўлмаган иш савоб ўрни бўлсин?! Балки у жазога лойиқ амал саналади».

    Демак, ота-онани рози қилиш ҳам шариатимизга мувофиқ тарзда бўлсагина Аллоҳ даргоҳида мақбул бўлади.

    Шариатимизга кўра, ота-она розилиги ҳамммага кўз-кўз қилиб, уларни оёқларидан тушган сувни ичиш билан эмас, балки фарзанд умри давомида уларнинг хизматларини қилиши, уларга нисбатан доимо хушмуомала бўлиб, азият бермаслиги билан бўлади. Шунга кўра, фарзанд ота ёки онасининг оёқлари ювилган сувни ичиши ва уни ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларга кўз-кўз қилиши жоиз эмас, дейилади Фатво маркази хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates