Ота вояга етгунга қадар олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди

    Маълумки, амалдаги қонунчилик талабларига кўра алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.

    Айнан бу борада Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

    Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган ҳужжатда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2007 йилдаги буйруғига асосан қарздор Ўткир Йўлчиев (исми фамилияси ўзгартирилган)дан ундирувчи Соҳиба Йўлчиева (исми ўзгартирилган) фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

    Мазкур ижро ҳужжати бўлимга келиб тушган ва қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган. Ота фарзанди моддий таъминотини ҳар ойда ўз вақтида бериб келаётган эди. Ўз ўрнида фуқаро Ўткир Йўлчиевга амалдаги тартибга кўра бир фарзанди учун моддий таъминотни то вояга етгунга қадар тўлаши мумкинлиги тушунтириб ўтилди.

    Шундан сўнг у бўлимга ариза билан мурожаат этди ва қаноатлантирилди. Ҳисобланган алимент суммаси учун 2000 АҚШ доллари тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

    Бобур Абдулвоитов,

    МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates