ОТБ Ўзбекистонга автомагистралларни реконструкция қилиш учун 274,2 млн доллар ажратди

    Долзарб 2 сентябр 2020 653

    Ўзбекистондаги Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу магистрали участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади.

    Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ғарбий қисмидаги автомагистралларни реконструкция қилиш учун 274,2 млн доллар ажратди.

    “Бугун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида 240 км автомагистрал йўлларни реконструкция қилиш учун 274,2 млн доллар миқдорида қарз маблағлари ажратилишини маъқуллади”, - дейилади банк хабарида.

    Таъкидланишича, мабағлар Қорақалпоғистондаги А-380 автомагистралининг 240 километрлик участкасини таъмирлашга йўналтирилади. Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу магистрали участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади.

    Бундан ташқари, банк Транспорт вазирлигига Тошкент-Наманган йўлининг 100 километрида интеллектуал транспорт тизимини ўрнатишга ёрдам беради. Тизим табло ва веб-сайтларга ахборотни ва огоҳлантиришларни узатган ҳолда реал вақт режимида ҳаракатни ва йўл шароитларини кузатади.

    “ОТБ автойўллар тармоғи ҳаётий аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистондаги автомобиль ва темир йўл транспорти инфратузилмасига 1,3 млрд доллар миқдорида инвестиция киритган”, - дейилган хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates