баннер
21 мар 2025
12:06

    Ўтган йилда 715 минг аҳоли ичимлик сув билан таъминланди

    Маълумотларга кўра, яқин беш йилда йирик сув иншооти ва магистраль қувурларга 4 800 та «ақлли« ҳисоблагич, 2 800 та телеметрия тизими ўрнатилади.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

    Қайд этилишича, шу йилда 1 619 километр ичимлик суви, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, тизимдаги 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Буларнинг натижасида 715 минг аҳолига илк бор марказлашган тоза ичимлик суви етиб боради, 135 минг хонадон оқова тармоғига уланади, 157 минг истеъмолчига замонавий ҳисоблагич ўрнатилади.

    Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг Францияга ташрифи доирасида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ичимлик суви бўйича 340 миллион евролик 3 та лойиҳа келишилди. Жумладан, Франциянинг “Suez” компанияси Денов, Шўрчи, Сариосиё ва Қумқўрғондаги ичимлик суви таъминотини хусусий бошқарувга оляпти. Натижада вилоятда марказлашган ичимлик суви қамрови 90 фоизга етиши кутилмоқда.

    Шунингдек, соҳани рақамлаштириш. Бунинг учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилиниши белгиланган. Беш йилда йирик сув иншооти ва магистраль қувурларга 4 800 та "ақлли" ҳисоблагич, 2 800 та телеметрия тизими ўрнатиш кўзда тутилган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech