Янгийўл туманида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Сувтаъминот корхонаси билан икки томонлама шартнома тузмасдан ичимлик суви тармоғига уланиб фойдаланган.

    «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖнинг хабар беришича, сувтаъминот корхонаси билан икки томонлама шартнома тузмасдан ичимлик суви тармоғига уланиб фойдаланганлиги учун Янгийўл туманида фаолият юритувчи «ҲТБ-АС ИНВEСТ» МЧЖ корхонасига 294 511 319 (млн) сўм ҳисоб-китоб қилинган.

    Ушбу хатти-ҳаракат учун «ҲТБ-АС ИНВEСТ» МЧЖ раҳбари А.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатда озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга ЖК нинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробар миқдорида, яъни 45 000 000 (млн) жарима жазоси тайинланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates