Хоразмда ичимлик суви учун қилинган тўловларни талон-торож қилган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч, Қўшкўпир, Хива, Хонқа ва Гурлан туман бўлимлари томонидан ушбу туманларда тезкор назорат тадбирлари ўтказилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича,

    ўтказилган терговга қадар текширувларда “Х.С.Т.” АЖнинг ушбу туманлар филиали масъул шахслари истеъмолчилар томонидан ичимлик суви учун тўлов қилинган жами 380 млн сўм маблағларини банк ҳисоб рақамларига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates