Олмалиқдаги мактабда ўқувчиларнинг заҳарланишига ичимлик сувининг алоқаси йўқлиги айтилди

    «Ўзсувтаъминот» АЖ Матбуот котиби Акмал Муродов ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, ўқувчиларнинг сувдан заҳарланганини рад этди.

    Қайд этилишича, ССВ Санитария-эридемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ Олмалиқ шаҳар сув таъминоти корхонаси ходимлари ҳамкорлигида текшириш ишлари олиб борилиб, сувдан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлардан кимёвий таҳлил намуналари олинган.

    Шунингдек, аҳолидан ичимлик суви сифати бўйича маълумот олинганда, уларда эътироз ҳамда ичимлик суви сабабли соғлиғида шикоят йўқлиги айтилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан 20 сентябрда «Бухоро» мактабидан олинган 4 та ичимлик суви намуналари хулосасига кўра, ичимлик суви белгиланган меъёр талабларига жавоб беради.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ туман прокуратураси, болалар омбудсмани, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қўшимча текширув олиб борилмоқда.

    Болалар омбудсмани мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий эканини, уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилганини билдирган.

    Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари соғлиғидан шикоят қилиб, 15 сентябрь кунидан 19 сентябрь кунига қадар 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates