ОТМ давлат грантига қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади

    Таълим 8 июн 2021 1082

    Бугун 8 июн куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

    Қонун лойиҳаси билан ижтимоий-иктисодий вазиятдан келиб чиқиб, ижросини кечиктириб бўлмайдиган муҳим лойиҳаларга зарур маблағлар ажратиш орқали уларни амалга ошириш мақсадида давлат бюджети параметрларига айрим ўзгартишлар киритилмоқда, дея хабар беради ЎзА.

    Таъкидланишича, мазкур ўзгартишлар натижасида 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади, эҳтиёжманд оилалар қизларига ажратиладиган грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, улар 2 мингтага етказилади.

    Қонун лойиҳаси билан олис ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналар ҳам жалб қилиниб, уларга субсидия ажратиш йўлга қўйилади ҳамда бюджетдан қўшимча маблағлар ажратилиб, эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates