ОТМ ларда жорий ўқув йилидан бошлаб "Регистратор офиси" фаолияти йўлга қўйилмоқда

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли қарорига асосан олий таълим тизимида 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб "Регистратор офиси" фаолияти йўлга қўйилди.

    Қайд этилишича, Регистратор офисининг функционал вазифаларига ўқув бўлими, деканатлар, бухгалтерия, маркетинг ва амалиёт бўлими, илмий бўлим, халқаро алоқалар бўлимларининг вазифалари ўтказилмоқда.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли қарори билан 2024 йил 1 сентябрга қадар олий таълим ташкилотида янги тузилма ташкил этилаётганлиги ва янги лавозимлар киритилаётганлиги сабабли олий таълим ташкилоти ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритиш;

    "Регистратор офиси" ни малакали (хорижий олий таълим ташкилотини тамомлаган ёки хорижий олий таълим ташкилотларида тажриба ўтаган шахсларга устуворлик берилади ) ходимлар билан тўлдириш;

    Олий таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда "Регистратор офиси" ходимлари учун семинар-тренинглар ҳамда иқтисодий ўқишлар ташкил қилиш белгиланди.

    Шунингдек, 1-босқичга тавсия қилинган талабаларнинг ҳужжатлари ҳам мазкур Регистратор офисида қабул қилинади.

    ТДТУ Олмалиқ филиалининг Регистратор офиси филиал асосий биносида жойлашган бўлиб, регистратор офиснинг функционал вазифалари ҳақидаги батафсил маълумотни филиал расмий веб-сайтидан олиш мумкин.


    Тошкент давлат Техника университети

    Олмалиқ филиали ахборот хизмати


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates