ОТМларда қишки таътил саналарини ўзгартириш таклиф қилинди

    Таълим 5 феврал 2022 3550

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Лойиҳада професссионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътили декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги (20 декабрдан 10 январгача) оралиғида ўтказиш таклиф қилинмоқда.

    Белгиланишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Узбекистан аирwайс АЖ тқишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан бошлаб чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида республика ичида ҳаракатланувчи тезюрар ва йўловчи поездларига ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталар сотувини ташкил этади.

    Ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун ҳам имтиёзли чипталар тақдим этиш механизми жорий этилади.

    Ўқувчи ва талабаларнинг қишки таътильда ҳаракатланиш графигини мувофиқлаштириш мақсадида яшаш жойи республиканинг бир минтақасида, таълим олиш жойи эса бошқа минтақасида бўлган ўқувчи ва талабалар ҳақида махсус электрон платформани (www.e-holiday.uz) яратилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates