Овчиларга овчилик назорати инспектори мақоми берилади

    Хавфсизлик 24 ноябр 2023 1527

    2023 йил 20 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида овчилар жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида«ги 609-сон қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан Овчилик назоратининг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра:

    жамоатчи инспекторларнинг фаолияти адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилган овчилар жамоат бирлашмалари таркибида ташкил этилиши мумкин;

    инспекторлар сони овчилар бирлашмалари сонидан ва уларнинг жойлашувидан келиб чиқиб белгиланади;

    инспекторлар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар, улар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди;

    инспекторлар вазифаларни бажаришга фақат иш жойидан бўш вақтларида жалб этилиши мумкин;

    ариза 30 кун ичида овчилар жамоат бирлашмаси раҳбарлик органи томонидан Экология вазирлиги Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда ички ишлар органларининг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади;

    ариза қаноатлантирилганда шахсга 3 йил муддатга тегишли гувоҳнома берилади.

    Жамоатчи инспекторнинг асосий вазифалари:

    табиатни муҳофаза қилишга масъул давлат органларини, шунингдек, овчилик бирлашмаларини, табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш;

    соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аниқлашга қаратилган, табиатни муҳофаза қилишга масъул инспекторлар томонидан ўтказилаётган патруллик рейдларида иштирок этиш;

    ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чегаролди ҳудудлардаги бегона ва шубҳали шахслар ҳақида хабардор қилиш.

    Шунингдек, қуйидагиларни белгиловчи Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича

    қисқа муддатли махсус ўқув курслари тўғрисида низом тасдиқланмоқда:

    курсга қабул қилиш;

    ўқув дастури ҳажмини белгилаш;

    тегишли гувоҳнома бериш;

    курсларни тамомлаган шахсларни реестрини юритиш тартибини.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 21 ноябрдан кучга кирди, деб хабар беради “Norma”.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates