Лого Лого-пв-уз

    Ойда қурилиш ишларини бажарадиган робот намойиш этилди

    Москва вилоятида (Россия Федерацияси) Ойни тадқиқ қилишда фойдаланиш мумкин бўлган янги “кентавр”-роботнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

    Гагарин номидаги Космонавтларни тайёрлаш марказининг робот ва бошқа ишланмалари конференция доирасида намойиш этилди.

    Кентавр роботи учта модулдан иборат: манипуляторли торс, ҳаракатланиш учун ғилдиракли платформа ва учувчи дрон. Ҳар бир модул ўзининг автоном бошқарув тизимига эга.

    “Кентавр”-робот космонавтларни қабул қилиш учун ой базасини тайёрлаш учун ишлатилиши мумкин. Робот турли қурилиш ва муҳандислик ишларини бажаради. Роботни Ердан бошқариш учун VR-шлем ва экзоскелетдан иборат махсус мажмуа қўлланилади.

    “Энергия” ракета-коинот корпорациясининг бошқариладиган коинот тизимлари ва комплекслар бўйича бош конструктори Владимир Соловьёвнинг сўзларига кўра, биринчи россиялик космонавт яқин ўн йил ичида Ойга қадам қўяди. Ой базасини қуриш 2041 йилдан 2050 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган, деб хабар беради gazeta.ru.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates