Ўйиндан “ўт” чиқди

    Ижтимоий тармоқларда, мойкачи бола 50 минг доллар атрофида турадиган машинада йўл транспорт ҳодисаси содир этганлиги бўйича видеолар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 20 июнь куни соат 17:00 лар атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида “KIA BONGO III”, “Лаcетти” ва “ZEEKR 001 MR7001BEV18” русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

    Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.

    Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Ҳодиса бўйча қўшимча маълумот берилади.