баннер
1 апр 2025
16:07

    ЎзА – 33 йиллик холис, тезкор ва ишончли ахборот манбаи!

    Бугун, 5 февраль куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА ташкил этилганига 33 йил тўлди!

    ЎзА – бу нафақат мамлакатимиздаги энг нуфузли ахборот агентликлари сардори, балки халқаро медиамайдонда ҳам ўз ўрнига эга бўлган платформа. 1992 йилда ташкил этилган ушбу агентлик бугунги кунда Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги муҳим воқеаларни тезкор ва ишончли тарзда ёритиб, мамлакатимиз ахборот маконининг тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келмоқда.

    Аслида, агентлик тарихи 1918 йилда Тошкентда РосТА бўлими очилганидан бошланади. Кейинчалик у ТАСС тизимидаги ЎзТАГ – Республика Телеграф Ахборот агентлигига айлантирилди. 1992 йил 5 февралдаги Президент фармонига асосан, агентлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) сифатида қайта ташкил этилди.

    ЎзА веб-сайти бугунги кунда 8 тилда 9 версияда – ўзбек, o‘zbek (лотин), рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида материаллар жойлаштириб, дунёнинг 50 дан ортиқ етакчи интернет сайтлари томонидан доимий тарзда фойдаланилмоқда. Шунингдек, агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали миллионлаб ўқувчилар расмий ва тўғри ахборотга эга бўлиш имкониятига эга.

    Ўтган 33 йил ичида агентлик жамоаси янгиланиш ва ривожланиш йўлидан борди, замонавий технологиялардан фойдаланиб, ахборот тарқатиш тизимини такомиллаштирди.

    Бугунги кунда ЎзАнинг сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва мультимедиа платформалари орқали миллионлаб ўқувчилар расмий ва тўғри ахборотга эга бўлиш имкониятига эга. Бундан ташқари, агентлик ўз ходимлари малакасини ошириш, замонавий журналистика стандартларига мос равишда фаолият олиб бориш, янги медиа форматларини татбиқ этиш йўналишида изчил иш олиб бормоқда.

    "Янги Ўзбекистон" ва "Правда Востока" газеталари таҳририяти жамоаси қутлуғ сана муносабати билан агентлик жамоасига янги ютуқлар, юксак марраларни забт этишда омадлар тилайди! Агентликнинг келгуси фаолияти янада самарали ва мазмунли бўлишига ишонамиз.

    Байрам муборак, ЎзА жамоаси!

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech