Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.
“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Нукус шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактаби ва 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюриб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашиб, таълим муассасаларида ўрнатилган замонавий сув тозалаш тизимларини кўздан кечирди.