Ўзбек ҳунармандлари маҳсулотлари чет эллик сайёҳлар ҳайратини оширишда давом этмоқда

    Бугун Марғилон шаҳрига Бирлашган Араб Амирлигининг етакчи туроператорлик компанияси “Smart System Holidays” делегациясининг бир гуруҳ вакиллари ташриф буюрди, – деб хабар берди Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизма

    Фарғона вилояти Туризм ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан вилоят туризм салоҳиятини ўрганиш мақсадида ташриф буюрган меҳмонлар даставвал шаҳардаги «Ёдгорлик» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

    Жамиятда ипакдан тўқилаётган гилам, адрас, атлас ва бошқа миллий ҳунармандчилик матоларининг сифати ва дизайни меҳмонлар ҳайратини оширди.

    - Оддий ипакдан яралаётган кўзни қувнатувчи матоларнинг тайёрланиш жараёнига гувоҳ бўла туриб ҳунармандларнинг моҳирона санъати ва меҳнатига тасанно айтдим, – дейди делегация аъзоси Афтаб Халил. – Марғилонни кўплаб хорижий давлатларда ҳунармандчилик кенг ривожланган маскан сифатида яхши билишади. Бугун биз ушбу шаҳарда чинакам гўзаллик ифодасини ўз кўзларимиз билан кўрдик. Кўҳна ва навқирон асл ҳунармандлар шаҳрига ҳали яна кўп бора келиш ниятидамиз.

    Делегация вакиллари ташриф давомида вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, шунингдек, етакчи туроператорлик корхоналари фаолиятини ҳам кўздан кечирадилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates