баннер
14 апр 2025
21:37

    Ўзбек журналистикаси антологияси яратилмоқда

    Мамлакатимизда 13 июл 2023 1836

    Ўзбекистон  Журналистлар уюшмаси томонидан ўзбек журналистикасининг  ривожланиш тарихи ва бугунги тараққиётига оид  антологияни яратиш  масалаларига  бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    Унда соҳанинг таниқли олимлари, тадқиқотчилар ва журналистлар иштирок этди.

    Йиғилишни олиб борган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча, хусусан, журналистика соҳасини ривожлантириш, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

    – Ўзбек журналистикаси кеча пайдо бўлгани йўқ ва у сермазмун, биз ғурурлансак арзийдиган тарихга эга, – деди Х. Салимов. – Бу тарихни тадқиқ этиш, ҳар бир даврнинг энг яхши ижодкорлари ҳақидаги маълумотларни ва уларнинг асарларини келгуси авлодларга етказиш бизнинг бурчимиз. Тўғри, журналистика бўйича кўп китоблар чоп этилди, дарслик ва қўлланмалар яратилди. Буларни эътироф этган ҳолда, шу вақтга қадар “Ўзбек журналистикаси антологияси” яратилмаганини ҳам тан олиш лозим.

    Йиғилишда таниқли устоз журналистлар ва соҳа олимлари Н. Раҳмонов, Ҳ. Саидов, А. Нурматов, А. Каримов, Н. Тошпўлатова ва бошқалар “Ўзбек журналистикаси антологияси” китобини нашрга тайёрлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ўзбек журналистикасининг қадимги давридан айни пайтгача бўлган даври бўйича гуруҳлар тузилиб, уларнинг раҳбарлари белгиланди, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

    Таъкидланганидек, “Ўзбек журналистикаси антологияси” китоби соҳа ходимлари, мутахассислар, журналист кадрлар тайёрловчи олий ўқув юртлари ва кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланади.

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech