баннер
18 апр 2025
07:28

    Бугун ва эртага Тошкент шаҳрида ҳашар бўлиб ўтади

    Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади.

    Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳашар доирасида кўп қаватли уйлар атрофи ва жамоат ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш ва яшил майдонларни кўпайтириш бўйича тадбирлар амалга оширилади.

    Таъкидланишича, пойтахтнинг барча туманларида тартиб ўрнатилиб, дарахтлар экилади, ҳовлилар безатилади.

    «Бу — севимли шаҳримиз ободлиги ва поклигига қўшган умумий ҳиссамиздир. Ҳурматли тошкентликлар! Ҳашарда фаол иштирок этишга чақирамиз. Тозаликни сақлаш — бу катта шаҳар анъанаси, ўзимизга, қўшниларимизга ва азиз Тошкентимизга бўлган ҳурмат ифодасидир», — дейилади хабарда.
    Телеграм каналимиз
    Text to speech