баннер
16 апр 2025
21:12

    Адлия вазирлиги тил масаласидаги мунозараларга муносабат билдирди

    Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ўзбек тилида мулоқот қилиш масаласида баҳс-мунозаралар кузатилмоқда. Шу муносабат, билан мазкур соҳадаги айрим қонунчилик ҳужжатлари ҳақида Адлия вазирлиги қуйидагиларни эслатиб ўтди.

    Бугунги кунда, ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини тартибга солувчи асосий ҳужжат “Давлат тили ҳақида“ги Қонун ҳисобланади.

    Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади.

    Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

    Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

    “Реклама тўғрисида“ги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади. Бунда, реклама мазмунининг таржимасини бошқа тилларда такрор берилишига йўл қўйилади.

    “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“ги Қонунга мувофиқ товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

    Шу билан бирга, фуқаролар ўзаро мулоқот жараёнида фойдаланадиган тил бўйича қонунчиликда қатъий ва мажбурий талаблар кўрсатилмаган, — дейилади вазирлик хабарида.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки мамлакатда миллатлараро тотувлик ва толерантликни таъминлаш, ҳар бир миллат ва элатнинг ўзига хослигини ҳурмат қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Бунда, барча фуқароларга ўз она тилида гапириш, таълим олиш ва маданий бойликларни ривожлантиришда тенг ҳуқуқлилик таъминланади.

    Хусусан, “Давлат тили ҳақида“ги Қонунга кўра, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди.
    Зеро, Конституцияга кўра, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқейидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар, — деб ёзилади муносабатда.

    Юқоридагиларга кўра, миллатлараро муносабатларга таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ёритишда, Ўзбекистон қонунчилиги, шунингдек умуминсоний ва профессионал этика нормаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадга мувофиқ.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларининг тилдан фойдаланиш ҳуқуқларини камситиш, шу асосда низо қўзғатиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам эслатиб ўтилади, — дейилади хабарда.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech