Ўзбек-мўғул инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 26 август 2022 1057

    Жорий йил 25 августда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Х. Тешабаев ҳамда Мўғулистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Д. Баярхуу (қароргоҳи Нурсултон шаҳрида жойлашган) ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Музокаралар давомида икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022 йил 15 мартда бўлиб ўтган 6-сиёсий маслаҳатлашув якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширилиши кўриб чиқилди.

    Икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, шу жумладан тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва автомобилсозлик саноатида ҳар икки давлат бозорларига етказиб бериладиган юқори қўшилган қийматга эга товарлар номенклатурасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашув якунида устувор йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича навбатдаги амалий тадбирлар келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates