Ўзбек тили – давлатимиз тимсоли

    Таълим 6 октябр 2020 789

    Бундай улуғвор мақсадга эришиш умумтаълим жараёнида умумий саводхонликка, она тили ва адабиёт таълимига эътиборни янада кучайтиришни тақозо қилади.

    “Давлат тили масаласи миллий ғоямизнинг асосий тамойилларидан бири бўлиши зарур, - деб таъкидлади Президентимиз Шавкат Мирзиёев. - Ёш авлод қалбига она тилимизни болаликдан сингдириш мақсадида таълимнинг барча босқичларида ўзбек тилини замонавий ва инновацион технологиялар асосида мукаммал ўргатишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Токи, болаларимиз ўзбек тилида равон ўқийдиган, равон ёзадиган ва теран фикрлайдиган инсонлар бўлиб етишсин”.

    Бундай улуғвор мақсадга эришиш умумтаълим жараёнида умумий саводхонликка, она тили ва адабиёт таълимига эътиборни янада кучайтиришни тақозо қилади.

    Ҳаётда тез-тез учраб турадиган бир ҳолат эсга тушади. Бошқаларни қўяверинг, олий маълумотли баъзи мутахассислар ҳам ўзининг она тилида, яъни ўрта мактабда ва олий таълим муассасида ўзбек тилида таълим олганига қарамай, хат-ҳужжатни давлат тилида тузукроқ ёза олмайди. Эътироз билдирсангиз, “мен тилшунос ёки журналист эмасман”, дейди. Гўё ўзбек тилини фақат ушбу касб эгалари билиши кераг-у, бошқаларга тааллуқли эмасдай.

    Шу жиҳатдан жамоатчилик ўртасида мактабларда ўзбек тилини ўқитишни такомиллаштириш билан боғлиқ масаланинг кўтарилгани ва муҳокама қилинаётгани жуда хайрли иш. Айрим тилшунос-педагогларнинг фикрича, ўқувчиларнинг она тилини ўрганиши қийин кечиб, умумий саводхонлик даражасининг пастлигича қолаётганининг сабаби - дарсларда асосий урғу назарияга қаратилаётгани билан боғлиқ. Энди мактабда замонавий услублардан фойдаланиб, амалий гармматикани, яъни сўзлашувда ва ёзишда фаол қўлланиладиган тил қоидаларини ўргатишга ўтиш зарур. Бошқача айтганда, фарзандларимиз эга билан кесим, олмош, сифатнинг қоидаси билан бирга тўғри ёзишни, тўғри гапиришни ва тўғри фикрлашни ҳам пухтароқ ўргансин.

    Албатта, ҳар қандай бахс-мунозарада бўлгани каби бу ўринда ҳам фикрлар хилма ҳил. Аммо бир масалада кўпчилик якдилки, ҳар қандай тилни яхши ўрганиш ва ўргатиш учун ўша тилнинг табиатидан келиб чиқиб иш кўрилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, ҳар бир миллатнинг ўзига хос турмуш тарзи, урф-одатлари ва маданияти бор. Тил унинг энг муҳим таркибий қисмидир.

    Юксак самараларнинг буюк омиллари эса ҳар биримизда. Президентимиз таъкидлаганидек, “ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим”.

    Исломбек Умиров

    Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилояти Кенгаши

    Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини

    ошириш масалалари сектори мудири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates