Контракт пулини тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди

    Бу 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учунгина амал қилади.

    Давлат қабул комиссияси баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга оширишнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабри (шу куни ҳам) етиб белгиланди:

    • тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
    • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.

    Эслатма: бу 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учунгина амал қилади. Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates