«Ўзбек тулпори» номли янги от зоти яратилди

    Спорт 20 ноябр 2022 1906

    Кўргазмали семинар давомида ахалтеке, араб ва инглиз зотли отларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.

    Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги «Ўзбегим отлари» мажмуасида ўтган тадбирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Б.Норқобилов, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Б.Газиев, «Ўзбегим отлари» МЧЖ раҳбари А.Исмоилов, шунингдек, 100 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этишди.

    Тадбирда Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш ҳамда долзарб муаммолар ечими, соҳада эришилаётган ютуқлар, спортчиларимизнинг нуфузли халқаро мусобақалардаги иштирокига оид маъруза атрофлича муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси мутахассисларига «Ўзбегим отлари» от заводида ўзлари яратган «ўзбек тулпори» номли янги от турини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. Кўргазмали семинар давомида ахалтеке, араб ва инглиз зотли отларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates