Ўзбек ва қозоқ – илдизи, маданияти, тарихи бир халқлар

    30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда вилоят Қозоқ миллий-маданий маркази ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.

    Ҳозирги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила бўлиб ўзаро аҳил-иноқ яшамоқда. Улар бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларига ҳамоҳанг тарзда барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек буюк мақсад йўлидаги ислоҳотлар самарадорлигига катта ҳисса қўшмоқда.

    Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили экани мустаҳкамлангани баробарида, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиши қайд этилган. Шу асосда ҳозирги вақтда мамлакатимиз таълим муассасаларида ўқиш 7 тилда олиб борилаётгани, газета ва журналлар 10 дан ортиқ тилда чоп этилаётгани, теле-радио кўрсатувлари ва эшиттиришлари эса 12 тилда эфирга узатилаётгани жуда муҳимдир.

    Тошкент вилояти ҳам кўп миллатли ҳудуд ҳисобланади. Хусусан, вилоятда аҳолининг миллий таркиби бўйича ўзбеклар 70 фоиз, қозоқлар 12 фоиз, тожиклар 5,5 фоиз, руслар 4,6 фоиз ва бошқа миллат вакиллари 7,9 фоизни ташкил этади. Уларнинг ўз салоҳият ва иқтидорини тўла намоён этиши, жамият ишида фаол иштирок этишида миллий-маданий марказлар муҳим аҳамиятга эга, албатта.

    Нурафшон шаҳридаги Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда вилоят Қозоқ миллий-маданий маркази ҳамкорлигида "Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт" мавзуида тадбир ташкил этилди.

    “Адолат – инсон қадри учун” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, ЎзННТМА Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, қозоқ, рус, корейс ва бошқа турли миллий-маданий марказлар вакиллари, кенг жамоатчилик ва партия хайрихоҳлари иштирок этди.

    “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова тадбирда сўзга чиқиб, юртимиздаги ҳар бир миллат ва элат вакилларига дини, тили ва ирқидан қатъи назар, бир хил эътибор берилаётгани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитини яхшилашга катта эътибор қаратилаётгани, асосийси, инсон шаъни ва қадр-қиммати олий даражага кўтарилганини таъкидлади. "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар рўёби юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, бағрикенглик ғояси асосида бирлашган миллий-маданий марказлар фаолиятини янада ривожлантириш хусусида ўзаро фикр алмашилди.

    Тадбир доирасида қатнашчилар қозоқ миллий таомлари ва куй-қўшикларидан баҳраманд бўлди. Қозоқ ҳамда бошқа миллий-маданий марказлар томонидан ташкиллаштирилган концерт дастури тадбирга ўзгача кайфият бахш этди.

    Иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates