Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: “Рақобат – мумкин қадар, давлат бошқаруви – зарурат қадар” тамойилини ҳаётга татбиқ этиш асосий вазифамиз”

    Сайлов 14 октябр 2021 575

    Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов навоийлик сайловчилар билан учрашувда иқтисодиётнинг самарали ривожланиши, давлатнинг иқтисодий фаолияти натижасида юзага келган ялпи ички маҳсулотни адолатли тақсимлашни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналиши ҳақида тўхталар экан, “рақобат – мумкин қадар, давлат бошқаруви – зарурат қадар” тамойилини ҳаётга татбиқ этиш асосий вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

    – Биз адолатли ва рақобатбардош тадбиркорлик фаолиятини жорий қиламиз. Бунда монополиянинг ҳар қандай кўринишига чек қўямиз. Хусусан, “УзАвтоМоторс” АЖга берилган имтиёзлар ва автомобиллар импортига белгиланган божхона тўловларини ҳар йили 15 фоиздан камайтириб очиқ рақобатга ўтишини, божхона тушумларининг камайиши эса тўланадиган солиқлар билан қопланишини таъминлаймиз.

    Биз декларациялар топшириш тизимини янада такомиллаштириб ҳаётга чуқурроқ интеграция қилган ҳолда декларацияларни барча даромад олувчиларнинг топширишларига қаратилган сиёсатни олиб бориш билан биргаликда, ҳар бир инсоннинг катта миқдордаги харажатларини ҳам декларациялаш принципларини жорий қиламиз, – деди номзод Б.Абдуҳалимов.

    Тадбирда бир гуруҳ партия фаоллари сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастурида ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли жамият қуришни изчил давом эттириш борасидаги таклифлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга ҳамда ўзига муносиб деб билган номзодга овоз беришга чақирди.

    Учрашувда номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates