Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов жиззахлик сайловчилар билан учрашди

    Сайлов 18 октябр 2021 2010

    Жиззах эркин иқтисодий зонаси дирекцияси мажлислар залида “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимов Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашмоқда.

    Учрашувда депутатлар, партия фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний ва ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этаётир.

    Номзоднинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров сайловчиларни Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

    Президентликка номзод учрашув қатнашчиларини сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан таништириб, партия фаолиятига тўхталди. Мамлакатимизда адолатли жамият ва чинакам адолатпарвар давлат қуриш ғояси асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, иқтисодиёт, таълим, маънавият ва ташқи сиёсат бўйича муҳим ташаббус ва ғояларини илгари сурди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates