Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: “Адолат ақидаси ҳар қандай жамиятнинг мустаҳкам маънавий-ҳуқуқий пойдевори ҳисобланади”

    Сайлов 15 октябр 2021 649

    “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатилган Баҳром Абдуҳалимов Каттақўрғон шаҳар драма театрида видеоконференцалоқа тарзида Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказмоқда.

    Учрашувда депутатлар, партия фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний ва ёшлар иштирок этмоқда.

    Номзоднинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили М.Бобобекова сайловчиларни Б.Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

    Президентликка номзод учрашув қатнашчиларини Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан таништирди.

    – Инсон мудом адолат сари интилади – деди Б.Абдуҳалимов. – Адолат тамойили асрлар давомида ота-боболаримиз ҳаётий фалсафасининг ўзаги бўлиб келган.

    Зеро, адолат ақидаси ҳар қандай жамиятнинг мустаҳкам маънавий-ҳуқуқий пойдевори ҳисобланади.

    Халқимиз барча нарсадан устун қўядиган адолат ақидасини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш энг бирламчи вазифамиздир. Адолат ҳукм сурган жамиятда тинчлик, бағрикенглик ҳукм суради, халқнинг давлат сиёсатига бўлган ишонч-эътиқоди ортади, фуқароларнинг Ватан келажагига дахлдорлик туйғуси юксалади.

    Номзод жамиятимиз ривожида хотин-қизларнинг иштироки масаласига алоҳида тўхталиб, юртимизда аёлга эҳтиром кўрсатиш — миллатга, юртга, эртанги кунимизга, келажак авлодимизга эҳтиром кўрсатишнинг бош мезонига айланганлигини таъкидлади.

    Хусусан, мамлакатимизда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини янада кучайтириш ва сиёсий ҳуқуқларини оширишга эътибор қаратиб келинаётганини қайд этди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates