Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов таьлимга алоҳида эътибор қаратди

    Сайлов 11 октябр 2021 1455

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига "Адолат" социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сурхондарёликлар билан учрашувида сайловчилар таълим тизимидаги ғоялари билан қизиқди.

    – Янги Ўзбекистоннинг эртанги келажагини таьлим ва илм белгилайди, – деди номзод сайловчиларнинг саволларига жавоб берар экан. – Шунинг учун ҳам кейинги йилларда таълим ва илм-фанни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Тўғри, таълим билан боғлиқ масалалар бошқа партияларнинг дастурида ҳам акс этган.

    Биз, эса мактабгача таьлимдан олий таълимгача бўлган жараённи қамраб олганмиз. Олий таьлимни тугатган мутахассисларни иш билан таьминлаш ҳам давлат назоратида бўлиши керак, деган фикрдамиз. Квотани олиб ташлаш, соҳада кучли рақобат бўлиши тарафдоримиз.

    Номзоднинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви ниҳоясига етди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates