Ўзбекча Википедиянинг август ойидаги таҳрирлар сони 306 мингдан ошди. Бу ҳақда ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич жаҳон интернет тармоғида ўзбек тилидаги сифатли маълумотларнинг кўпайиши йўлидаги катта қадамдир.
Шу билан бир қаторда, ўзбекча Википедиядаги таҳрирларнинг умумий сони 5 миллионга етди.
"Айтиш жоизки, бу натижа Википедиячилар жамоасининг самарали фаолияти ва лойиҳага бўлган юксак қизиқишининг ёрқин далилидир" дейилади хабарда.