Нью-Йоркда дув-дув гап

    Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев ватандошларимизнинг Президент билан учрашувдан кейинги кечинмалари ҳақидага фикрларини баён этди.

    Давлатимиз раҳбарининг АҚШга бу галги ташриф дастури жуда кенг кўламли, самарали ва мазмунли бўлди. БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзланган нутқдан тортиб, АҚШ Президенти билан ўтказилган учрашув, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари, йирик компания директорлари билан мулоқот — барча-барчаси янги Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти, халқимизнинг фаровон келажаги учун хизмат қилишга қаратилди.

    Президентимиз Ўзбекистондаги ортга қайтмас тус олган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, глобал ва минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар ечимига доир қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди. Айниқса, ёшлар, хусусан, Марказий Осиё ёшлари келажагига оид таклифлар илиқ кутиб олинди.

    АҚШда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ушбу мамлакат етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган стипендиатлари учун энг қувончли воқеа Президентимиз билан учрашув бўлди. Бу учрашувга АҚШнинг деярли барча ҳудудидан турли соҳа вакиллари: иқтисодчилар, олимлар, тадбиркорлар жамланди. Таклиф қилинганлар жаҳонда энг нуфузли Гарвард, Стенфорд университетларида, Tesla каби энг йирик компанияларда ишлайдиган ватан дошларимиз эди. Улар орасида АҚШнинг энг нуфузли университетлари — Дьюк, Syracuse университетлари грантини ютганлар ҳам бор эди.

    Очиқ ва жонли мулоқот шаклида ўтган учрашувда ватандошларимизга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида сўзлаб берилди. Мамлакатимиз модернизациясига кўмаклашишда ватандошларимизда улкан салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди.

    Шунингдек, АҚШ ва бошқа давлатларда Ўзбекистон имижи, халқимиз обрўсини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган қатор ўзбек йигит-қизлари номи эътироф этилди.

    Мулоқотда жаҳон миқёсидаги улкан компанияларда фаолият юритаётган ва нуфузли олий таълим даргоҳларида ўқиётган ватандошлар таълим, тиббиёт, иқтисодиёт соҳалари бўйича фикр ва таклифларини билдирди. Жамият ҳаёти ва иқтисодиётнинг турли масалалари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Колумбия университетининг илк ўзбек профессори Азиза Шоназарова ўз тажрибаси билан ўртоқлашган бўлса, Гарвард университети катта илмий ходими Ботир Қобилов ҳамда Висконсин университети катта илмий ходими, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича бир нечта таклифларни илгари сурди.

    Гарвард университетида тиббиёт йўналиши бўйича профессор, Бостон болалар шифохонаси шифокори бўлган яна бир ёш ватандошимиз Бухородаги янги қурилган шифохона ҳақида сўзлади. У ерда беморлар учун яратилган замонавий шарт-шароитларни кўриб қойил қолганини, имкон бўлса, ушбу шифохонадаги лабораторияларда дарс бериш истагини билдирди. Шунингдек, у яқинда Ўзбекистонга келгани, Президент мактабларида бўлгани, у ердаги таълим жараёни ҳақида мулоҳазаларини маълум қилди.

    Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз билан алоқани мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни билдирди. Хусусан, хорижда ватандошларнинг

    жамоат бирлашмалари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилиши ҳамда юртимизнинг тарихий шаҳарларига “Ватандошлар” фонди орқали ташкилий тартибда махсус саёҳатлар Ватандошларимизда учрашувдан олдин ўзига хос ҳаяжон кузатилган бўлса, мулоқот тугагандан сўнг ундан-да кўтаринки кайфият ҳукмрон бўлди. Сабаби, давлатимиз раҳбари, “Шу ватандошлар билан доимий алоқада бўлишни хоҳлайман, улар билан доимий ишлаймиз, улар менинг вакилларим бўлади. Ватандошлар орасидан экспертлар гуруҳи ташкил қилинади. Президентнинг иқтисодий, ижтимоий, инвестицион жозибадорлик бўйича янги платформаси яратилиб, унда экспертлар хулосалари бериб борилади”, деди. Хулоса қилганда, энди ватандошларимиз билан мунтазам ишлаш тизими яратилади.

    Ватандошлар билан суҳбат бир неча соатга чўзилиб, очиқ ва самимий савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Эътиборлиси, АҚШдаги юртдошларимиз ёшларга катта мотивация беряпти. Мана шундай ҳис-ҳаяжонли учрашувлардан таъсирланиб, Буюк Британия, Германия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ҳамда бошқа мамлакатларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошларимиз ҳам мазкур тарихий учрашув улар ўқиётган ва ишлаётган давлатда ўтказилиши таклифини билдириб, хатлар ёзмоқда. Бу ёшларимизда Ватанга дахлдорлик ҳисси, тараққиётимизга ҳисса қўшиш истаги мавжудлигини намоён этади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates