Ўрик экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,6 миллион долларга ошган.
2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
Россияга – 51,5 минг тонна;
Қозоғистонга – 8,1 минг тонна;
Қирғизистон Республикасига – 2,7 минг тонна;
Озарбайжонга – 1,5 минг тонна;
Беларусь Республикасига – 721 тонна, деб хабар беради Статистика агентлиги матбуот хизмати.