Ўзбекистонда 25-29 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

    25 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг иккинчи ярмида ҳаво 18-23 даража илиққача исийди. Бу декабрь ойининг охирги ҳафтаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12 даражага юқоридир.

    Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат 8-13 даража илиққача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин.

    26-27 декабрь кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади.

    26 декабрда республиканинг барча вилоятлари бўйича, 27 декабрда марказий вилоятлар ва Фарғона водийси бўйича ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиққача пасаяди.

    28 декабрда Ўзбекистон бўйича об-ҳаво ёғингарчилик бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда, 29 декабрь куни эса совуқ ҳавонинг яна бир қисми республика ҳудудига кириб келади.

    Республиканинг барча вилоятларида ёмғир ёғиши ва ҳарорат кундуз куни 5-10 даража илиққача пасайиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир кўринишида ёғади, баъзи жойларда қорга айланади.

    Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

    Пойтахтимизда: 25 ва 28 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайд.
    26-27 ва 29 декабр кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

    Бугун кундузи ҳарорат 21-23 даража илиқ бўлади.

    26-27 декабрда ҳарорат кечалари 3-6 даража илиққача, кундуз кунлари 8-11 даража илиққача пасаяди.

    28 декабрда кундузи ҳарорат 13-16 даража илиққача кўтарилади.

    29 декабрда ҳарорат 5-8 даража илиққача пасаяди.

    26-27 ва 29 декабрь кунлари шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.