Ўзбекистон делегацияси «АрМИ-2022» Халқаро армия ўйинларининг I режалаштирувчи конференциясида иштирок этди

    Ҳарбий 24 декабр 2021 2633

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғи полковник Шавкатбек Мамажонов раҳбарлигидаги мамлакатимиз ҳарбий делегацияси жорий йилнинг 22-24 декабрь кунлари Россия томонининг таклифига биноан Россия пойтахти Москва шаҳрида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган «АрМИ-2022» Халқаро армия ўйинларининг I режалаштирувчи конференциясида иштирок этди.

    Ушбу конференцияни ўтказишдан мақсад, «АрМИ-2022» Халқаро армия ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

    Тадбирда Озарбайжон, Алжир Халқ Демократик Республикаси, Арманистон, Бангладеш, Беларус Республикаси, Венесуела, Ветнам Социалистик Республикаси, Зимбабве, Ҳиндистон, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Мянма, Покистон Ислом Республикаси, Фаластин, Саудия Арабистони, Сербия, Тожикистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этдилар.

    Конференцияда Ўзбекистон делегацияси раҳбари полковник Шавкатбек Мамажонов иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакилларининг халқаро мусобақалардаги муносиб иштироки ҳақида тақдимот ҳамда «АрМИ-2022» Халқаро армия ўйинларининг баъзи мусобақаларини бизнинг мамлакатимиз ҳудудида ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг таклифларини ҳавола этди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates