Тадбирда иштирок этган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз маърузасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва унинг мамлакатда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлардаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Мулоқот давомида давра суҳбати иштирокчиларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Стратегиянинг энг муҳим чора-тадбирларини ўзида акс эттирган рисола ва нашрлар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбирда Венгрия томонига Ўзбекистонда сўнгги йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий иқтисодий муносабатлардаги ролини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатида, венгриялик ҳамкорлар мамлакатимизда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади ҳамда ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштиришга тайёр эканликларини билдирди.