Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида хабар берди.
Учрашувда бугунги кунда давлатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик барча соҳаларда мисли кўрилмаган суръатни намоён этаётгани таъкидланди.
Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Қирғиз Республикасининг қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган жаноб Элчига самимий миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.