Келаси йили Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнай бошлайди

    Ўзбекистон ва Қирғизистон темирйўлчилари 2025 йил ёзида «Тошкент-Рибаче» йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олди.

    Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати маълум қилди

    Маълум қилинишича, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича Кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва «Қирғиз темир йўли» давлат корхонаси раҳбари Азамат Сакиев ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда юк ташиш ҳажмларини ошириш ва тариф чегирмаларини қўллаш масалалари бўйича музокара олиб борилди.

    Шунингдек, икки давлат ўртасида асосий юклар — кўмир, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишда «Темирйўлкарго» АЖ юк вагон паркларидан фойдаланиш ҳамда тарози хўжалиги объектларини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Томонлар, шунингдек, 2025 йил ёзида «Тошкент-Рибаче» йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олди.

    Бундан ташқари, Қирғизистон темир йўл ходимларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ марказларида малакасини ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинди ва ушбу йўналишда ўқув дастурларини ташкил этишга келишилди.

    Шунингдек, Қирғизистон темир йўллари давлат корхонаси раҳбари Азамат Сакиев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати билан жамият раҳбари З.Нарзуллаевни ва жамиятнинг барча ходимларини самимий муборакбод этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates