Ўзбекистон делегацияси конфессиялараро мулоқот бўйича иккинчи парламент конференциясида иштирок этяпти

    Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг конфессиялараро мулоқотга бағишланган иккинчи конференциясида иштирок этяпти.

    Ушбу нуфузли тадбирда дунё мамлакатларидан парламент аъзолари, диний раҳбарлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва ёшлар вакиллари қатнашяпти.

    Анжуман доирасида ўтказилган турли мавзулардаги сессиялар ва юқори даражадаги панель муҳокамаларида дунё миқёсидаги диний тоқатсизлик, конфессиялараро низолар ва уларнинг салбий оқибатларини камайтириш бўйича амалий ечимлар муҳокама этилди.

    Хусусан, давлатлар ўртасидаги тарихий ва этно-конфессиявий зиддиятлар, уларни бартараф этишда барқарор динлараро мулоқот механизмларини жорий этиш, диний масалаларда бағрикенглик маданиятини шакллантириш орқали тинч ва барқарор жамият қуриш, ёшларнинг ушбу жараёнлардаги фаол иштироки ҳамда бағрикенглик ва ўзаро тушуниш маданиятини кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, дунё миқёсидаги диний зиддиятларни юмшатиш ва глобал бағрикенглик муҳитини шакллантиришга оид қатор тавсиялар илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates