Ўзбекистон дипломатлари Чонан шаҳри қамоқхонасидаги фуқароларимиз ҳолидан хабар олдилар

    Воқеа-ҳодисалар 18 март 2023 1132

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари Чонан ахлоқ тузатиш муассасасида бўлиб, ҳуқуқбузарликда айбланган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди.

    Жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган фуқароларга ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар ҳамда адвокат ёллаш ва зарур ҳолатларда элчихонага мурожаат қилиш бўйича тавсиялар берилди.

    Муассасада жазо ўтаётган ва гумон билан ушлаб турилганлар учун яратилган яшаш шароитлар, маданий-маърифий соҳаларда тақдим этилаётган дастурлар билан танишилди.

    Фуқароларимиз элчихона консуллик бўлими ходимларига улар томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ва бошқа амалий ёрдамлар учун миннатдорлик билдиришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates