Ўзбекистон дунёнинг энг арзон Интернетга эга 25 мамлакати қаторига кирди

    Долзарб 20 апрел 2021 16324

    Британиянинг Cable.co.uk портали дунёдаги мобил интернет нархлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

    Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади. Икки йил давомида мамлакатимиз кўрсаткичларини 48 поғонага яхшилаб олди.

    ➖ Ўзбекистондаги 1 Гб мобил Интернетнинг ўртача нархи – $0,6. МДҲ бўйича ўртача – $2,84.

    ➖ Рейтингда Қирғизистон 2-ўринни эгаллади ($0,05), Россия – 6-ўрин ($0,29), Қозоғистон – 20-ўрин ($0,59).

    ➖ Бизда интернет Украина, Грузия, Озарбайжон, Болтиқбўйи мамлакатларига қараганда арзонроқ.

    ➖ Минтақадаги энг қиммат интернет Тожикистон – $2,6 (132-ўрин) ва Туркманистонда – $21,41 (223-ўрин).