Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтиради

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов долзарб экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари билан қатор учрашувлар ўтказди.

    Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан учрашувда вазир икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлаб, KEITI (Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти) билан Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳа муваффақиятли якунланганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, “Sejin G&E Co. Ltd” компанияси билан маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан муқобил электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган қўшма лойиҳани амалга ошириш истиқболлари ҳам қайд этилди.

    Марокаш Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Одил Эмбарш билан учрашувда Ўзбекистон томони туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва икки давлат ўртасида виза тартибини соддалаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирди. Шунингдек, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида (COP29) иштирок этиш доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш масалалари ҳам муҳокама этилди.

    Грузиянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Давид Котариа билан ўтказилган икки томонлама учрашув доирасида амалдаги қонунчиликни ўрганиш соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш механизмлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш ва экотуризмни ривожлантириш, Orxus марказини яратиш учун халқаро талабларни ўрганиш борасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди. Экология соҳасида олий таълим борасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди. Бу йўналишда Грузия томонига Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”) ҳамда Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида маърузалар, семинарлар ва тренинглар ўтказиш учун ўқитувчи ва профессорларни жалб этиш таклиф этилди.

    Мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Мисрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳми билан хайрлашув учрашувида Ўзбекистон томони мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, Орол денгизи тубида 2 миллион гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этиш, “Яшил макон” миллий лойиҳасини амалга ошириш ва бошқа ташаббуслар ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates