Тошкент шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференциясига (COP-28) бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши доирасида Экология вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов Глобал экологик фонднинг (ГEФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори Ульрих Апель билан учрашув ўтказди.
БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Абдуқодир Мавлодод билан учрашди.