Ўзбекистон элчиси Макронга ишонч ёрлиғини топширди

    Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиғини топширди.

    52 ёшли Нодир Ғаниев Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) шарқшунослик факультетини битирган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб келмоқда. Дастлаб марказий аппаратда, сўнгра хориждаги дипломатик ваколатхоналаримизда турли лавозимларда хизмат қилган.

    Хусусан, Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.

    Парижга боришидан олдин дастлаб Ўзбекистоннинг Швециядаги муваққат ишлар вакили, 2023 йил октябрь ойидан эса биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси эди. Стокгольмдаги элчихонамиз 2022 йил очилган.

    Мамлакатимизнинг Франциядаги дипломатик миссияси аввалги раҳбари Сардор Рустамбоев январь ойида Ҳиндистонга элчи этиб тайинланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates